Промэколог электробусларнинг экологик тозалигини инкор этди

    Электр автобуслар табиатга оддий автобуслардан кам зарар келтирмайди.

    Бу ҳақда саноат экологи, НИТУ “МИСиС” Структурали керамик наноматериаллар тадқиқот маркази ходими Валентин Романовский маълум қилди.

    “Электр транспортини экологик жиҳатдан қулайроқ деб айтиш ноўрин. Унга энергия керак. Бизнинг энергиямиз иссиқлик электр станциясидан келади. Агар уларнинг барчаси шаҳар ташқарисида жойлашган бўлса, унда электр транспортидан фойдаланиш шаҳарда ифлослантирувчи моддаларнинг концентрациясини камайтиради, албатта.

    Бироқ батареялар ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, иссиқлик электр станциялари жойлашган жойларда атроф-муҳитнинг сифати борасида савол юзага келади. Ҳам кўмирда, ҳам газда ишлайдиган ИЭСлар катта миқдордаги чиқиндиларни ҳосил қилади.

    Газ кўмир ёки мазутга қараганда тоза ёқилғи ҳисобланади, лекин у иккинчи ва учинчи хавфли синфга мансуб моддалар – углерод оксиди ва азот оксидларини ҳам чиқаради. Шаҳар ичида ҳаво тоза бўлади, лекин электр автобусни энергия билан таъминлаш учун бу юкнинг барчаси иссиқлик электр станциясига ўтказилади.

    Шаҳарда у ҳеч нарса ташламайди, аксинча, унга электр энергиясини берадиган иссиқлик электр станцияси зарларли ташланмалар чиқаради. Ва умуман атроф-муҳитга салбий таъсир даражаси нуқтаи назаридан, ИЭСнинг таъсири кучлироқ бўлиши мумкин. Қолаверса, об-ҳаво шароитига қараб, иссиқлик электр станцияларининг чиқиндилари шаҳарга етиб бориши мумкин”, деб тушунтирди у.

    Агар шамол энергияси каби қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланилса, электр транспорти янада экологик тоза бўлиши мумкин, дея қўшимча қилди Романовский. Қуёш панеллари билан бу қийинроқ: уларнинг ишлаб чиқариши ҳам экологияга зарар етказиши мумкин ва охир-оқибат улар ижобий натижадан кўра, кўпроқ зарар этказиши мумкин. Бунда иқтисодий самарадорлик ҳақида савол ҳам юзага келади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates