Кармана тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи пора билан ушланди

    Хавфсизлик 4 май 2023 1686

    Фуқаро Ф.Н Кармана тумани Хончарбоғ маҳалласидаги ер майдонида спорт комплекси қуришни мақсад қилган.

    Қурилиш жараёнида эса бу жойдаги мевали ва манзарали дарахтларни кесиб ташлашга мажбур бўлди. Бундан хабар топган Кармана тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Х.Т ҳодисага қонуний баҳо бериш ўрнига кесилган дарахтлар учун баённома расмийлаштирмаслик ҳамда жазо кўрмаслик эвазига таниши Х.К орқали 10 млн сўм талаб қилди.

    Ф.Ннинг аризасига биноан шу куни Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркордан 10 млн сўм олаётган мансабдор процессуал тартибда қўлга олинди.

    Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates