Давлатимиз раҳбари электр жиҳозлари чиқаришни йўлга қўйган “Моно электрик” корхонасининг касаначилик асосида 250 нафар кўзи ожизларни иш билан таъминлаш режасини намунали тажриба сифатида қайд этди.
– Бу – улар учун ҳам доимий даромад манбаи, ҳам жамиятда ўз ўрнини топишга имкон, – деди Президент.
Мутасаддиларга бу борада Жиззах тажрибасини йўлга қўйиш, шу каби касаначилик лойиҳаларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.