Касбий имтиҳонлар истеъдодли ёшларни аниқлашга ёрдам беради

    Шу кунларда мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида махсус иқтидор талаб этадиган йўналишлар бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмоқда.

    Жорий йилнинг 8-9 июль кунлари Шаҳрисабз давлат педагогика институтида касбий имтиҳонлар ўтказиладиган 2 та таълим йўналишига 166 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Институтда касбий имтиҳонлар ўтказиладиган хоналар ва моддий-техник базалар тайёр ҳолатга келтирилиб, имтиҳон жараёнларида холислик ва шаффофликни таъминлаш учун ҳар бир имтиҳон ўтказиладиган жой кузатув камералари билан жиҳозланган. Имтиҳонларни юқори савияда, шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида ўз йўналиши бўйича тажрибага эга малакали мутахассислар жалб этилди.

    Институтда 2024/2025-ўқув йили қабули бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар Мусиқа таълими, Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишларида ижодий ўтказилмоқда. Шунингдек, касбий имтиҳонлар, абитуриентларнинг натижалари институтнинг shdpi.uz веб-сайти ва телеграм ижтимоий тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

    Имтиҳон бошланиши олдидан фарзандининг иштирокини онлайн кузатиб ўтирган ота-оналар кайфиятини кўтариш мақсадида институтнинг мусиқа таълими йўналиши талабалари томонидан кичик мусиқий концерт ҳамда ижодкор талабаларнинг расмлар кўргазмаси намойиши ташкил этилган.

    «Мен учун ҳаяжонли кун. Ўғлим Асилбекни ижодий имтиҳонида қўллаб-қувватлаш учун келдим. Институтда абитуриентларнинг ота-оналари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Биз бундан жуда хурсандмиз. Бизнинг вақтимизни мазмунли ташкил этиш мақсадида институт талабаларининг ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилганлиги бизни янада қувонтирди» — дейди Мавлуда Исмоилова

    Абитуриентларнинг ота-оналари учун ижодий имтиҳон жараёнларини бевосита кузатиб бориш мақсадида кутиш жойларида мониторлар ўрнатилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates