Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 2 июль куни пойтахт кўчаларида Tracker-2 русумли автомашина ҳайдовчиси белгиланган тезлик меъёрларига риоя қилмай, соатига 170 км тезликда ҳаракатланди ва жараённи видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлади. Бу эса жамоатчиликнинг кескин эътирозларига сабаб бўлди.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилди. Текширувлар натижасида Tracker-2 автомашинаси 1996 йилда туғилган Фаррух исмли шахсга тегишли эканлиги ва автомашинага рухсатномасиз қайта жиҳоз ўрнатганлиги аниқланди.
Қоидабузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилиб, автомашина вақтинча жарима майдонига жойлаштирилди.