"Кетмон олсанг, занглатма, эгасини қатнатма"

    Айрим тадбиркорлар кредитларни олишга олиб, қайтармасликка ва гаровга қўйилган мол-мулкларини яширишга ҳаракат қилади.

    Мажбурий ижро бюроси органлари иш юритувига келиб тушган банклар фойдасига ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш, қарздорларга тегишли мол-мулкларни қидириб топиш ва қарздорликларни бартараф этиш борасида бир қатор ишлар қилинмоқда.

    Жумладан, суднинг қарорига кўра даъвогар «ТEНГE БАНК» фойдасига жавобгар О.А. дан кредит ва унинг фоизларидан 318 млн. сўм ундириш белгиланган.

    Бюронинг Олтиариқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари даврида, қарздор фуқарога ихтиёрий муддатда суд қарорида кўрсатилган маблағни тўлаб қўйиш юзасидан огоҳлантирилган.

    Бироқ, қарздор «оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним» қабилида иш тутиб, мажбуриятни бажармаган. Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

    Тезкор ҳаракатлар натижасида, бугунги ўтказилган тадбир давомида гаровда бўлган «KIA K 5» русумли автомашина топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates