“Кетмони учаётган” онлайин касблар

    Бугун бир неча километр масофадан ишга қатнагандан кўра, уйда ўтириб ишлаш тобора оммалашиб бормоқда. Авваллари уйдан чиқмасдан туриб пул топиш мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаганмиз. Онлайин ишлар секин аста ҳаётимизга кириб келди ва бугун кўплаб инсонлар, кўплаб соҳаларда масофадан туриб ишлашмоқда.

    Маълумотларга қараганда дунёдаги 16 фоиз компаниялар бутунлай масофадан туриб ишлайди. Шу билан бирга, ушбу форматни афзал кўрган ходимлар сони ҳам ортиб бормоқда. Аксарият иш изловчилар мансаб ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатга эришиш, ҳар куни идорагача кетадиган вақтни тежаш имкониятига эга бўлиш учун масофавий касбларни танламоқда. Онлайн ишлаётган ходимларнинг 77 фоизи уйда ишлаш орқали самарали натижаларга эришаётганини билдирган.

    СММ мутахассиси

    СММ бу Соcиал Медиа Маркетинг ёки ижтимоий медиа маркетинг. Ушбу соҳа мутахассисларининг вазифалари маълум даражада маркетологларникига ўхшайди, фақат СММ менежерлари кўпроқ ижтимоий тармоқларда фаолият олиб боради.

    Маълумотлар таҳлилчиси

    Айни пайтда аниқ маълумотлар кўплаб соҳаларда, жумладан, банк, молия, тренинг, маркетинг, консалтинг ва савдоларда қўлланилади. Таҳлилчи маълумотларни тўплайди, қайта ишлайди ва уларни изоҳлайди. Бу соҳа эгалари учун компютер ва интернет керак холос, масофадан туриб бемалол ишлаши мумкин.

    Дизайнер

    Ушбу касб бир неча йўналишларга эга. Булар УХ дизайнери (усер эхпериенcе) веб-сайтлар ва иловалар қулайлигига масъул ҳисобланади, УИ дизайнери (усер интерфаcе) веб-сайтларнинг ташқи кўриниши, товар ёки хизматларнинг визуал тасвирларини яратади. Бу вазифаларнинг бир қисмини нейрон тармоқлар бажариши мумкинлигига қарамай, 2023-йилда дизайн бўйича мутахассисларга талаб 1,7 баробар ошди.