Агентлик ахборот хизматининг маълум қилишича, намойишдан олдин, фильм ижодкорлари учун анъанавий "қизил йўлак" ташкил этилган.
Сўнгра ижодий жамоа томошабинларга таништирилиб, уларнинг кейинги фаолиятида муваффақиятлар тиланган.
"Байрам арафаси ўтказилган премьера барчада илиқ таассурот қолдирди", – дея алоҳида қайд этилади хабарда.
Маълумот учун: фильм сценарий муаллифлари Азамат Аҳроров, Шуҳрат Шон, постановкачи режиссёр Азамат Аҳроров, оператор Рустам Йўлдошев. Фильмда актёрлардан Теша Мўминов, Саид Мухторов, Раъно Зокирова, Муяссар Бердиқулова, Миролим Қиличев, Анвар Азимов, Шавкат Комилов ва бошқалар роль ижро қилган.









