баннер
29 мар 2025
14:47

    Китоб ўқиган маҳбусларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

    Маҳкумлар ўқийдиган адабиётлар рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.

    “Миллий тикланиш” партияси хорижий тажрибадан келиб чиқиб, бир неча йиллардан буён китобхон маҳкумларнинг жазо муддатини қисқартириш таклифини илгари суриб келаётган эди. Ниҳоят бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб ёзади партия матбуот хизмати.

    Унга кўра, тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган имтиҳонни топширган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланяпти.

    Маҳкумлар ўқийдиган адабиётлар рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech