Кўчмас мулк бозори: уй нархи ўсишда давом этмоқда, ижарага беришчи?

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

    2023 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича битимлар сони деярли 131 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиш 3,9 фоизга ошди. Шу билан бирга, иккинчи чоракда сотувлар 5 фоизга ўсди ва 69 минг битимдан ошди.

    Июнь ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик пасайиши кузатилган. Хусусан, ойлик сотувлар май ойида сезиларли ўсишдан кейин 7,7 фоизга камайди. Турар жой олди-сотди шартномалари сони май ойидаги 25,5 мингтага нисбатан 23,6 мингтани ташкил этди.

    Энг катта пасайиш Тошкент шаҳрида – 17 фоиз, Сирдарё – 10 фоиз ва Навоий вилоятиида – 9 фоиз қайд этилди.

    2022 йил июнь ойига нисбатан уй-жой савдоси 3,5 фоизга ошди.

    Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархлари ўзгариши

    Квартираларни ижарага олиш нархи пасайишда давом этмоқда. Шундай қилиб, йил бошидан буён пойтахтда ўртача ижара нархи 14,3 фоизга арзонлашди. Энг катта пасайиш март ойида қайд этилган бўлиб, бирданига 7 фоизга тушди. Бироқ ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан Тошкентда ижара ҳақи 5,4 фоизга ошди.

    Шу билан бирга, йил бошида ижара ҳақининг 20 фоиздан ортиқ пасайиши бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг учта ҳудудида қайд этилди. Хусусан, Олмазорда – 26 фоиз, Шайхонтоҳурда – 24 фоиз ва Бектемирда – 22 фоиз.

    Май ойидаги жонланиш ва кўтарилишга қарамай, июнь ойида ижара бозори 2,4 фоизга пасайди ва Тошкент шаҳрида 1 кв.м. учун ўртача 8,8 долларни ташкил этди.

    Йил бошидан буён сезиларли пасайишларга қарамай, июнь ойида 1 кв.м. учун юқори ижара нархлари Шайхонтоҳур туманида – 10,8 доллар, Яккасарой туманида – 10,9 доллар ва Миробод туманида – 11,7 доллар бўлиб сақланиб қолди.

    Шу билан бирга, пойтахтдаги квартираларни ижарага олиш Учтепа туманида – 7,3 доллар, Сергели туманида – 6,3 доллар ва Бектемир туманида – 5,5 доллар энг мақбул нарх бўлиб қолмоқда.

    Иккиламчи кўчмас мулк бозори

    Июнь ойида иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой нархининг ўсиш суръати секинлашди. Агар май ойида 1 кв.м. учун уй-жойнинг ўртача нархи ошиши 2,5 фоизни ташкил этган бўлса, июнь ойида иккиламчи уй-жой нархи атиги 0,8 фоизга ошди.

    Бу кўрсаткични ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда, иккиламчи кўчмас мулкнинг ўртача нархи 22 фоиздан ошганини сезиш мумкин. Уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Наманган вилоятида – 34,9 фоиз, Тошкент вилоятида – 29,4 фоиз ва Тошкент шаҳрида – 30,4 фоиз қайд этилди.

    Пойтахтда июнь ойида иккиламчи нархлар ўсиши бир ой олдин 1,7 фоизга нисбатан 0,7 фоизни ташкил этди. Нархларнинг нисбатан юқори ўсиш суръатлари Миробод туманида – 2,4 фоиз ва Мирзо Улуғбек туманида 2,6 фоиз бўлиб қайд этилди.

    Дарья Мирошникова,

    Жалолиддин Усмонов,

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates