Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 424-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланмоқда:
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
- кўчмас мулкни бўлиш ҳамда бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари.
Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш учун шахс ЯИДХП, давлат хизматлари маркази ёки Кадастр агентлигининг веб-сайти орқали ариза йўллайди.
Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали 10 кун ичида жойига чиққан ҳолда кўчмас мулкни бўлиш имкониятини ўрганиб, абрис тайёрлайди ва кўчмас мулкнинг янги чегараларини белгилаш ҳақида далолатнома тузади.
Далолатнома кўчмас мулкларнинг мулкдорлари томонидан ЭРИ орқали тасдиқланади ва далолатнома Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) бўлимига юборилиб, бўлим томонидан 3 кун ичида келишилади.
Келишилган далолатнома мурожаатчига юборилади.