Ўзбекистон шаҳарларини ривожлантириш учун Осиё Тараққиёт банки 59 миллион доллар ажратади

    Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йилни ташкил этади.

    Президентнинг 19.04.2023 йилдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-124-сон қарори қабул қилинди.

    “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳасини амалга ошириш учун ОТБ билан 59 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз битимини имзолаш бўйича дастлабки келишувга эришилган.

    Бунда Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида олинадиган товарлар божхона божидан озод қилинган.

    Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йилни (2023-2027 йиллар) ташкил этади.

    Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

    • “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
    • “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банки қарзини сўндириш ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали;
    • “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банки қарзини 2028 йилдан бошлаб қоплаш юзасидан улушлар тақсимотининг прогноз жадвали;
    • “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳаси 2-компоненти доирасида Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш юзасидан улушлар тақсимотининг прогнози.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates