Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ИИБ ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Mercedes Benz Sprinter” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Ж.В. ва бошқалар жами 2 200 кг. истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.