баннер
10 апр 2025
19:48

    Кўкдалада бу йил эртароқ тарвуз пишди

    Ўтган йиллар тарвуз 17 апрелда пишган бўлса, бу гал бу рекорд янада муддатидан аввалроқ ўрнатилди.

    Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида тарвуз пишди. Бу ҳақда Кўкдала тумани матбуот хизмати хабар берди.

    Тарвузнинг рамзий ватани ҳисобланган Кўкдала туманида бу йил рекорд янгиланди.

    Туманда ўтган йиллар тарвуз 17 апрелда етиштирилган бўлса, бу гал рекорд янада муддатидан аввалроқ ўрнатилди.

    Тарвуз етиштирган деҳқон Солиҳ Жуманазаров бу ҳосил шунчаки тажриба сифатида бир нечта дона етиштирилганини, оммавий сотиш ва бозорга ҳосил етказиш учун қолган тарвузлар пишиб, етилишига тахминан 15 кунлар муддат борлигини маълум қилди.

    Маълумот учун ушбу туманда 20 минг гектардан ортиқ майдонга тарвуз экилган.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech