Конференция Афғонистонда тинчликка эришишнинг мақбул формуласини топишга ўзига хос майдон вазифасини бажариши кутилмоқда

    Фикр 8 июл 2021 1326

    Минтақалараро иқтисодий интеграция биринчи навбатда Афғонистондаги сиёсий ва ижтимоий–иқтисодий вазиятга ижобий таъсир кўрсатади.

    Ушбу фикрни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти эксперти Азиз Каримов 15–16 июльда бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро конфенцияни “Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” шарҳлаган ҳолда билдирди.

    Мутахассиснинг таъкидлашича, мазкур тадбир Ўзбекистоннинг ташқи майдонда ва минтақада олиб бораётган фаол, очиқ ва прагматик руҳдаги сиёсатининг мантиқий давоми ҳисобланади.

    Бунга асос сифатида эксперт Ўзбекистоннинг минтақада янги сиёсий ва иқтисодий воқеликни яратишга муваффақ бўлганлигини ва эндиликда Марказий Осиё атрофида барқарорлик камарини мустаҳкамлаш учун қулай шароит ҳозирланганлигини келтиради.

    Сўзларининг исботи сифатида эксперт Марказий Осиё давлатлари муносабатлар тизимидаги туб ижобий ўзгаришларни ўзида акс эттирувчи мисолларни келтириб ўтди. Жумладан минтақа давлатлари ўртасидаги кескин муаммолар бартараф этилди, минтақавий савдо хажми эса сўнгги йилларда 5 миллиард доллардан ошди. Бугунги кунда Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳларнинг аксарият қисми қўшни қардош мамлакатлар ҳалқларига тўғри келмоқда.

    Экспертнинг фикрича, бундай ўзгаришлар Марказий Осиё мамлакатлари учун ташқи дунё, хусусан қўшни минтақалар билан алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш учун замин ҳозирлаяпти.

    Ана шундай минтақалардан бири сифатида А.Каримов Жанубий Осиёни ҳисоблашини таъкидлаб ўтди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ташаббуси билан жорий йил июль ойи ўрталарида бўлиб ўтиши кутилаётган анжуман юқори аҳамият касб этади – деб фикрини давом эттирди эксперт.

    Ушбу тадбирдан кутилаётган асосий мақсадлардан бири, А.Каримовнинг сўзларига кўра, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасида иқтисодий интеграцияни йўлга қўйиш ва бу жараёнларга Афғонистонни кенг равишда жалб этиш.

    “Шу боисдан минтақалараро ўзаро боғлиқликнинг тикланишидан асосий фойда олувчилардан бири Афғонистон бўлади”, - деб ҳисоблайди СМТИ вакили. Чунки, сўзларини давом эттиради эксперт, Афғонистонга географик жиҳатдан интеграция жараёнларини таъминлашда марказий ўрин берилган.

    Ўз навбатида, мазкур омил кўрсатиб турибдики, минтақалараро иқтисодий интеграция биринчи навбатда Афғонистондаги сиёсий ва ижтимоий–иқтисодий вазиятга ижобий таъсир кўрсатади. Чунки барча кўзда тутилган минтақалараро йирик иқтисодий лойиҳаларнинг рўёбга оширилиши Афғонистондаги барча ички сиёсий кучлар, қўшни мамлакатлар ва ташқи етакчи давлатлар учун афғон заминида тинчлик ҳукм суришидан манфаатдорлик ҳиссини янада оширади.

    Алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, ҳозирги кунда Афғонистон жуда муҳим тарихий босқичида турибди. Халқаро контингенти ушбу мамлакат ҳудудидан олиб чиқилиши Афғонистони учун суверен, мустақил давлат бўлишига имконият яратади. Ўз навбатида, конференция Афғонистонда тинчликка эришишнинг мақбул формуласини топишга ўзига хос майдон вазифасини бажариши кутилмоқда, – деб фикрларини якунлади эксперт.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates