Конимехда ишчиларга 300 миллион сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилди

    Меҳнат учун ойлик иш ҳақидан ташқари олиниши керак бўлган қўшимча устама пуллари тўлаб берилмаса, киши қандай ҳолатга тушади?

    Бундай пайтда қўл ишдан совиши ва албатта ходимлар ўз ҳаққини талаб қилиши табиий. Конимех туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида ана шундай ҳолат юзага келди. Шу боис, соҳа вакиллари туман адлия бўлимига мурожаат қилишди.

    Аниқланишича, Конимех туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимларига бир неча ой давомида йўл транспорт, тушлик овқатланиш харажатлари ва устама ҳақлари тўлаб берилмаган.

    Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисида»ги Низомига асосан йўл транспорти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари ҳамда ходимларнинг тушлик овқатлантириш харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўловлар амалга оширилиши белгиланган.

    Шу асосга кўра, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида фаолият юритаётган ходимларга туман адлия бўлими аралашуви билан жами 306 млн. 238 минг 234 сўмлик пул маблағлари ундириб берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates