Иш берувчи ходимни бир қатор асослар билан ишдан бўшатиши мумкин, мазкур ҳолатларда иш берувчи қуйидаги муддатларда ходимни ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириши шарт:
-(ташкилот тугатилганда, ходимлар сони ёки штатлар ўзгарганда – камида 2 ой олдин (яъни, 2 ойдан кўпроқ муддат 3, 4 ой, 2 ой-у 10 кун ва ҳ.к);
-ташкилот раҳбари, ўринбосарлари, бош бухгалтер ва алоҳида бўлинма раҳбари мулкдор ўзгарганлиги учун ишдан бўшатилганида – камида 2 ой олдин;
-ходим малакаси етарли бўлмаганлиги учун бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли бўшатилганда – камида 2 ҳафта олдин;
-ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун ишдан бўшатилганда – камида 3 кун олдин.
- Айрим тоифадаги ходимлар учун огоҳлантириш муддатининг алоҳида муддати белгиланган:
-мавсумий ишда ишлайдиган ходимни ташкилот тугатилганда, штат ўзгарганда камида 7 кун олдин, малакаси етарли бўлмаганида камида 3 кун олдин, ўзининг айбли ҳаракати билан бўшатилганда 1 кун олдин;
Мавсумий ишлар – иқлим ва бошқа табиий шароитлар туфайли муайян давр (мавсум) давомида бажариладиган иш.
- вақтинчалик ходимлар корхона тугатилганда, штат ўзгарганда ходим малакаси етарли бўлмаганда камида 3 кун олдин, ўзининг айбли ҳаракати билан бўшатилганда камида 1 кун олдин.
- Икки ойгача бўлган муддатга ишга қабул қилинган шахслар вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслардир.
- Огоҳлантириш ёзма шаклда, имзо қўйдириб амалга оширилади.
-Огоҳлантириш муддати пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин.
- Огоҳлантириш муддати ичида ходимга бошқа иш топиш учун ҳафтада камида 1 кун вақт берилади, бу кунда ходимнинг иш ҳақи сақланади. Ушбу имтиёз ходим ўзининг айби билан ишдан бўшатилганда берилмайди.
- Огоҳлантириш муддатига ходимнинг касал бўлган вақти, давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди. Корхона тугатилганда эса ҳамма вақт киритилади, истисно йўқ.
- Давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақтга сайлов ҳуқуқини амалга ошириш, депутатлик, Сенат аъзоси вазифаларини бажариш, ҳарбий мажбуриятни бажариш ва бошқа бир қатор ишларни бажарган вақт киради.