Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Аҳоли мурожаатларига асосан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи 200 га яқин бошқарув ташкилотлари фаолияти ўрганилди.
Шундан:
- 47 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 4.5 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани;
- 31 та бошқарув сервис компанияси (БСК) томонидан 3.5 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани аниқланди.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.