Қайд этилишича, марҳумнинг яқинлари, суддан оиласи боқувчисини йўқотганлиги, моддий ёрдамга муҳтожлиги сабабли иш берувчи ташкилотдан 800 млн. сўм миқдорида зарар пуллари ундириб берилишини сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Паркент туман суди томонидан чиқарилган ҳукмга кўра, иш берувчидан жабрланувчининг қонуний вакили М.А.га 150 млн. сўм миқдорида маънавий зарар пули, шунингдек, фуқаролик иши бўйича 7 млн. сўм моддий зарар пуллари ундирилиши белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, марҳумнинг турмуш ўртоғи М.А.га 157 млн. сўм зарар пуллари тўлиқ ҳажмда ундириб берилиши таъминланди.