Кўприк ва сунъий иншоотлар бўйича ягона электрон тизим ишга тушади

    2025 йилнинг I чорагида умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида жойлашган кўприк ва сунъий иншоотларни техник кўрикдан ўтказган ҳолда янги яратилган электрон тизим базаси ишга туширилади.

    Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълумот берди.

    Шу билан бирга, кўприк ва сунъий иншоотлар бўйича яратилаётган ягона электрон тизимга кўприк ва сунъий иншоотларда ўтказилган техник кўрик натижаларига мувофиқ қониқарли (яшил), таъмирталаб (сариқ), авария ҳолатидагилари эса қизил тоифаларга ажратилган ҳолда киритилиб, дастурлар қисқа муддатда ва самарали ташкил этилади.

    “Ўзйўлкўприк” кластери кутилмаган авария ҳолатларининг олдини олади, жойлашган координатасини (локация) осон аниқлаб, кўприк ва сунъий иншоотга тегишли барча умумий маълумотларни тақдим этади. Жойлардаги аҳоли кўприк ва сунъий иншоотга ўрнатилган (QR) синхронлаш код орқали мурожаат ва таклифларини мобиль илова ёрдамида билдириши мумкин бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates