Хўжа Исмоил шаҳарчасининг меъморий қиёфаси ва аҳоли яшаш учун шароитлар тубдан ўзгаради

    Вазирлар Маҳкамаси 2024 йил 20 сентябрда “Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Хўжа Исмоил шаҳарчасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

    Қарорга мувофиқ, ушбу шаҳарчанинг архитектура ва меъморий қиёфаси ҳамда муҳандислик коммуникация инфратузилмасини янада яхшилаш, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Таъкидлаш керакки, Хўжа Исмоил шаҳарчасини комплекс ривожлантириш, жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва атрофини ободонлаштириш бўйича дастлабки лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилиб, шаҳарчанинг бош режаси тасдиқланган.

    Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2024-2025 йилларда мажмуани айланиб ўтувчи 4К505 автомобиль йўлининг 5,5-7 километр қисмини реконструкция қилиш, Понг ва Хўжа Исмоил қишлоқларини боғловчи узунлиги 2,2 километр масофада йўл қурилиши ҳамда 2 та янги кўприк қуриш режалаштирилган.

    Электр энергиясини яхшилаш мақсадида Хартанг, Понг, Бўйрачи, Янгиҳаёт, Нўғой ота қишлоқларида 2 та янги трансформатор пунктларини ўрнатиш, эски симёғочларни янгилаш ҳамда 19,2 километр узунликдаги электр тармоқларини тортиш, шаҳарча аҳолисини табиий газ билан таъминлаш мақсадида Хартанг, Понг, Бўйрачи ва Янгиҳаёт қишлоқларидаги хонадонларга умумий узунлиги 14 километр бўлган турли хил ҳажмдаги газ қувурларни тортиш белгиланган.

    Шунингдек, шаҳарча ҳудудидаги қишлоқлар аҳолисини тоза ичимлик суви ҳамда оқава сув тармоқлари билан таъминлаш мақсадида 5 та иншоот ва 70,9 километр тармоқ қуриш. телекоммуникация тармоқларини янада яхшилаш мақсадида хонадонларга ҳамда унга туташ ҳудудларга узунлиги 4,7 километр бўлган алоқа тармоғи тортилади.

    Қарорга кўра, 2025 йил охиригача Хўжа Исмоил шаҳарчаси ҳудудидаги 30-сонли мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 25 ўринли бино, 200 ўринли маданият маркази, янги маҳалла маркази биносини қуриш ҳам белгиланган.

    Бундан ташқари, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ҳудудида 2 та янги замонавий автотураргоҳ ҳамда ёдгорлик мажмуаси учун ёрдамчи ва қўшимча бинолар барпо этилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates