Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланди

    Тошкент шаҳрининг Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеянинг биринчи босқич қурилиш ишлари якунланиб, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида бир қанча кўнгилочар жойлар ва қарийб 3000 кв.м пиёдалар йўли барпо этилди.

    Бу ҳақда Миробод туман ҳокимлиги хабар берди.

    Гастрономик кўча бўйлаб фото-зоналар ва яшил ҳудудлар барпо этилган, 39 та кичик ва 17 та катта торшерлар ўрнатилган, 1 та автобус бекати қурилган, 39 та видеокузатув камералари ва юзни таниш тизимлари, 20 та ўриндиқ ва ахлат қутилари ўрнатилган ҳамда wи-фи тарқатиш тизимлари ҳам ўрнатилган.

    Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки лойиҳанинг иккинчи босқичда яшил зоналар кўламини кенгайтириш, ландшафтли дизайнлар яратиш, терассалар қуриш, замонавий ўриндиқлар ўрнатиш каби ишлар амалга оширилиши белгиланган.

    Эслатиб ўтамиз, гастрономик аллеяда жойлашган тадбиркорлик субъектлари 24 соатлик иш режимига фаолият юритади ва йўлнинг ўзи кечки соат 20:00 дан тонгги 06:00 гача автомобиллар учун ёпилади ва пиёдалар ҳудудига айланади.

    Тарас Шевченко кўчасида гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича ишлар тўлиқ якунланганидан сўнг ушбу манзилда транспорт қатнови юқорида кўрсатилган вақтларда қайта йўлга қўйилишини маълум қиламиз, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates