баннер
29 мар 2025
21:31

    Корея билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган меморандум имзоланди

    Айни дамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги делегацияси Корея Республикасида амалий ташриф билан (24—29 март) бўлиб турибди.

    Ташриф давомида экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, стратегик экологик баҳолаш ва углерод нейтраллигини таъминлаш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Ташриф доирасида Экология вазирлиги Давлат экологик экспертизаси маркази ва Корея Республикаси Атроф-муҳит институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

    Мазкур меморандумда қуйидагилар кўзда тутилган:

    • атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизимини такомиллаштириш;
    • жамоатчиликни экологик қарорлар қабул қилиш жараёнларига кенг жалб қилиш;
    • стратегик экологик баҳолаш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни кенгайтириш;
    • соҳадаги миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш механизмларини яратиш;
    • углерод изини камайтиришга қаратилган пилот лойиҳаларни амалга ошириш;
    • ходимлар малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш;
    • KOICA томонидан қўллаб-қувватланаётган «Технологик базани такомиллаштириш ва илғор мониторинг тизими технологияларини жорий этиш орқали Ўзбекистонда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик атроф-муҳитни баҳолаш тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳа концепцияси бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.

    Ташриф давомида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш жараёнларининг самарали механизмлари, жамоатчиликнинг атроф-муҳит билан боғлиқ маълумотларга эга бўлиши ҳамда жамоатчилик эшитувларининг самарали ҳуқуқий асослари, экологик мониторинг учун реал вақтда маълумот олишга мўлжалланган интеграциялашган ягона рақамли тизим яратиш кўзда тутилган.

    Қолаверса, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, Корея Республикасининг углерод изини камайтириш бўйича тажрибасини ўрганиш ва бу борада Ўзбекистонда самарали тизимни йўлга қўйиш борасида керакли маълумотлар олиш ва тажриба ошириш мақсад қилинган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech