Ташриф буюрганларга академиянинг тарихи, ҳудуди ва ўқув жараёнлари ҳақида маълумот берилди. Икки давлат олий ҳарбий таълим муассасалари раҳбарлари ўртасида икки томонлама музокара ташкил этилди.
Шундан сўнг, академия музейи, ўқув хоналари, Ахборот ресурс маркази, машғулот жараёнлари, ётоқхона ҳамда ҳарбий ўқув техникаларининг имкониятлари билан таништирилди. Меҳмонлар академиянинг ўқув жараёнини таъминлаш базасини кўздан кечирди.
Куннинг иккинчи ярмида делегация Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида бўлди. У ерда меҳмонлар таълим жараёнлари, курсантларга яратилган шароитлар, шунингдек, офицерлар тайёрлаш босқичлари билан яқиндан танишди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.