Коронавирусга қарши эмланиш бола туғилишига таъсир қиладими?

    Саломатлик 19 август 2021 2014

    Россиялик мутахассис коронавирусга қарши эмланишнинг ҳомиладор аёлларга таъсири бўйича маълумот берди.

    Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг гинекология бўйича мутахассиси Лейла Адамяннинг маълум қилишича, дунёда қарийб 150 минг аёл ҳомиладорлигидан бехабар ҳолда коронавирусга қарши эмланган. Уларнинг фарзандлари ҳақидаги маълумотларга кўра, эмлаш болаларга салбий таъсир кўрсатмаган. Бундан ташқари, антитаначалар йўлдош орқали болага ўтиб, уни коронавирусдан ҳимоя қилган.

    «Дунёда ҳомиладорлигини билмаган ва эмланган аёллар 147 минг болани дунёга келтирган. Эмлаш ҳомиладорликка, ҳомилага таъсир қилмаслиги аниқ», — дейди Адамян. Унинг сўзларига кўра, эмланган аёл ҳатто ҳомиладорлик пайтида коронавирус билан касалланса ҳам, унинг тузалиши қийин бўлмайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates