Коронавирусга қарши эмлашга вақтинчалик ва доимий монелик қилувчи ҳолатлар белгиланди

    Саломатлик 25 август 2021 1971

    Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан оммавий вакцинация жараёнларида амал қилиниши керак бўлган асосий қоидалар яна бир бор ўрганилиб, эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловларга сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирда амалга ошириладиган ишлар белгиланди.

    Маълумки, эмланиши лозим бўлган аҳоли вакиллари шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан бирламчи тиббий-санитария бўғини муассасаларининг рўйхатхонасига мурожаат қилади ва оилавий шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, унинг хулосаси фуқаронинг тиббий картасида қайд қилинади.

    СОVID-19 га қарши эмлашда биринчи навбатда эмланувчи фуқаронинг соғлиги текширилади, эмлашга бўлган монеликлар, жумладан, аллергик реакция бор ёки йўқлиги ўрганилади ва эмлашга бўлган монеликлар кузатилмаган ҳолатда эмлашга рухсат берилади.

    Қарши тиббий кўрсатма мавжуд бўлса, у ҳолда эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чеклов қўйилади. Шу ўринда, хўш унинг тартиби қандай бўлади, деган савол туғилиши табиий.

    Вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар фақат даволаш-профилактика муассасалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус комиссия томонидан белгиланади.

    СОVID-19 вакцинациясига қарши кўрсатмалар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг оилавий шифокори томонидан аниқланади ва чеклов тўғрисида хулоса бериш мақсадида махсус комиссияга юборилади.

    Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг тавсияларига ва вакциналарнинг йўриқномаларига асосланган ҳолда эмлашдаги интервал 21 кундан 12 ҳафтагача белгиланади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан мамлакатимиздаги оммавий эмлашлар жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан киритилган қўшимчаларга асосан:

    - 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган бир неча тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

    - 1 октябргача 2-доза вакциналари;

    - 1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши кўзда тутилган эди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates