Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш кучайтирилади

    Хабар берувчиларнинг хавфсизлиги Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва уларнинг ҳудудий органлари томонидан таъминланади.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган «Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Қонун билан хабар берувчига қуйидагилар кафолатланмоқда:

    • ҳаёти, соғлиғи, шахсий ва ишчанлик обрўси ҳамда мол-мулкининг ҳимоя қилиниши;
    • шахсига оид маълумотлар ёки бошқа сир тутилиши зарур бўлган маълумотларнинг учинчи шахсларга ошкор қилинмаслиги;
    • зарур ҳуқуқий ёрдам билан таъминланиши;
    • хабар берувчидан қасд олишга қаратилган ҳаракатлар, шу жумладан уни ноқонуний таъқиб қилиш ва жазолашга йўл қўймаслик;
    • хабар берганлиги туфайли ишдан бўшатиш, лавозимини пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш ва бошқа шаклларда таъқиб қилинишига йўл қўйилмаслигининг таъминлашиши, меҳнат қонунчилигида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

    Ушбу қонун тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашувчи шахсларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилмайди.

    Хабар берувчи ўз танловига кўра коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида иш берувчига ёки коррупцияга қарши курашиш бўлинмасига ёхуд Агентлик, давлат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилади.

    ▫️Коррупцияга қарши курашиш агентлиги:

    • хабарни марказлаштирилган рўйхатга олиш ва таҳлил қилиш имкониятини берувчи марказлаштирилган электрон тизимини яратади;
    • хабар берувчини ҳимоя қилиш билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда, қонунбузилиши содир этилишига имкон берган шарт-шароит ва сабабларни бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларга тегишли интизомий чоралар қўллаш тўғрисида тегишли давлат ташкилотига тақдимнома киритади, в.б.

    ▫️Иш берувчининг мажбуриятлари:

    • хабар берувчига нисбатан асоссиз интизомий жазо қўлланиши, ишдан бўшатиш, лавозимини пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш ва бошқа шаклларда таъқиб қилинишига йўл қўймаслик;
    • хабар берувчининг лавозимини ўзгартириш ва унвонининг кўтарилишини чекламаслик;
    • хабар берувчининг иш ҳажмини қайта тақсимлаш, ўтказиш, мажбуриятларни рад этиш ишларини амалга оширмаслик;
    • хабар берувчига иш ҳақини тўлашда ва рағбатлантиришда камситмаслик;
    • хабар берувчининг таълим олиши, малака ошириши ёки ўзининг касбий ривожланиши имкониятларини чекламаслик;
    • хабар берувчини мавжуд ахборот ёки ташкилот ихтиёридаги бошқа моддий ресурсларидан фойдаланишини чекламаслик;
    • хабар берувчининг иш шароитларига зарар етказмаслик.

    Хабар берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда рағбатлантирилади.

    Хабар берувчини ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қарор Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, терговга қадар текширув органлари, суриштирув органлари, дастлабки тергов органлари, прокуратура органлари ва суд томонидан қабул қилинади.

    Таъқиб ва зўравонлик ҳолатлари ҳақида хавфсираш учун етарли асослар бўлганида хабар берувчига ҳимоя чораларини таъминловчи давлат органлари томонидан ҳимоя ордери берилади.

    Хабар берувчиларнинг хавфсизлиги Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва уларнинг ҳудудий органлари томонидан таъминланади.

    Жамоатчилик муҳокамаси жорий йилнинг 2 май санасига қадар давом этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates