Косонлик фуқаро хорижга чиқиш учун 81 млн сўм алимент тўлади

    Қарздорнинг аризасига кўра, алиментни олдиндан тўлаш бўйича суднинг ажрими чиқарилди.

    Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят Косон туманлараро судининг 2018 йил 12 июндаги суд буйруғига асосан қарздор И.Д.дан Д.Р. фойдасига 1 нафар 2017 йилда туғилган вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун то у 18 ёшга тўлгунга қадар қарздорнинг жами даромадларининг 1/6 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

    Ота алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган.

    Ижро ҳаракатлари жараёнида И.Д. хорижга чиқиш мақсади борлигини билдириб, суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш юзасидан ариза билан ушбу судга мурожаат қилди.

    Қарздорнинг аризасига кўра, алиментни олдиндан тўлаш бўйича суднинг ажрими чиқарилди. Қарздорга қонунчиликда белгиланган тартибга кўра, 5 йиллик алимент пуллари 81 миллион 100 минг сўм миқдорида ҳисобланди.

    Жорий йилнинг 21 февраль куни ушбу маблағ тўлиқ тўланиб, ундирувчининг махсус пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates