Койка Токионинг янги губернатори этиб сайланди. Энди Олимпиада ўйинлари белгиланган муддатда ўтадими?

    Спорт 6 июл 2020 1698

    Аввал хабар берганимиздек, 2021 йилга қолдирилган Токио олимпиадасининг ўтказилиши билан боғлиқ масала – Япония пойтахти губернаторлигига 5 июль куни бўлиб ўтган сайловлар барчасига ойдинлик киритди.

    Олимпиада ўтказилиши тарафдори бўлган Токионинг амалдаги губернатори Юрико Койка кеча кечки пайти овозлар ҳисоб-китобига кўра, 82, 3 фоиз овоз билан 5 нафар номзод орасида ғолибликка эришди.

    Бугун Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, ХОҚ ижроқўм аъзолари иккинчи муддатга Токио губернаторлигига сайланган Юрико Койкани ғалаба билан табриклаб, «бу бугунги мураккаб шароитда шижоатли ҳаёт тарзига интиладиган, ҳамиша эзгулик ва ҳамжиҳатлик ғоялари тарғиботчиси бўлган олимпиядамизнинг муваффақияти ҳамдир», дея таъкидлаган.

    Олимпия ўйинлари билан боғлиқ воқеликларни диққат билан кузатиб бораётган мутахассис ва журналистларнинг фикрича, Токио губернаторлиги учун мустақил номзод сифатида қатнашган Койканинг ушбу ғалабали одими 2021 йилга қолдирилган олимпиада ўйинларининг белгиланган муддатларда ўтишини таъминлайди.

    Сайловлар натижаси бўйича журналистларга берган интервьюсида Токионинг ягона аёл губернатори Юрико Койка келгуси режа ва мақсадлари ҳақида сўз юритиб, коронавирус балосидан ва унинг оқибатлари натижасидаги иқтисодий бўҳронлардан халқни ҳимоя қилиш энг асосий вазифаси эканлигини билдириб, ёзги Олимпия ўйинларини японларга хос юксак мавқеда ўтказиш учун Халқаро олимпия қўмитаси билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришини айтиб ўтган.

    Тўлқин РЎЗИЕВ.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates