Куч беради бизга ютуқлар

    700 нафар қатнашувчилар орасидан ғолиб деб топилган 200 га яқин иштиокчига махсус кўкрак нишони, гувоҳнома, энг яхши илмий мақолалар тўплами ва эсдалик совғалари топширилди.

    Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Scientific publication илмий матбуот маркази ва Республика “Илм-фан қаноти” маркази томонидан МДҲ давлатлари ўртасида ташкил этилган “Илм-фан қаноти” халқаро илмий мақолалар танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда нафақат Ўзбекистон, балки қўшни давлатлардан ҳам иштирокчилар қатнашишди. 700 нафар қатнашувчилар орасидан ғолиб деб топилган 200 га яқин иштиокчига махсус кўкрак нишони, гувоҳнома, энг яхши илмий мақолалар тўплами ва эсдалик совғалари топширилди.

    Улар орасида мен ҳам бор эканимдан бағоятда мамнунман. Бундай ютуқлар мени ўз устимда ишлашга, ижод қилишга ундайди. Илмий фаолият олиб боришимга Тошкент тиббиёт академиясининг янги ўқув биносида яратилган кенг имкониятлар — стимулацион марказлар, лабораториялар ва айниқса, катта фондга эга бўлган кутубхонамизнинг кўмаги катта.

    Бунинг учун Тошкент тиббиёт академияси раҳбариятига, илмий раҳбарим Тошматова Гўзал Одилхўжаевнага ва тютор Ҳамиджон Қўшоқовга алоҳида миннатдорлик билдираман. Шундай жонкуяр устозлар билим берар экан, биз ёшлар бундан-да катта марраларни забт этаверамиз.

    Зулфизар Расулжонова,

    2-сон даволаш факультети 212-гуруҳ талабаси

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates