22 апр 2025
18:56

    Самарқандлик ўқувчи томонидан яратилган иқтисодий модель халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланди

    Кейинги авлод 21 феврал 2025 3126

    Шахзод Усмонов 10-синф ўқувчиси бўлишига қарамай 3 та стартап лойиҳани яратган ва ўз лойиҳлари билан нафақат маҳаллий, балки хорижий инвесторлар эътиборига тушган.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 14 февраль куни мамлакатимиз ёшлари билан учрашувида ёшларимиз томонидан яратилаётган стартап лойиҳаларини янада қўллаб қувватлаш ҳамда ИТ экспортини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган эди.

    Давлатимиз томонидан яратилиб берилаётган мана шундай имкониятлардан фойдаланаётган умидли ёшлардан бири Самарқанд шаҳридаги 35 мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шахзод Усмонов илмий раҳбари Буюк Британиянинг Кембридж университети битирувчиси Мухаммадхон Солиев билан биргаликда “Таълим соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини ривожлатириш бўйича яратган иқтисодий модели халқаро экспертлар гуруҳи томонидан юқори баҳоланди.

    Жумладан, АҚШнинг нуфузли Fowler Business Schoolнинг Халқаро Стратегиялар ва лойиҳалар департаменти раҳбари Эдди Вест агар мазкур иқтисодий модель нафақат Ўзбекистонда, балки, ривожланаётаган бошқа мамлакаталарда ишлатилса ҳам самарадорлик даражаси юқори бўлишини таъкидлади.

    Иқтисодий модель яратишда илмий раҳбарлик қилган халқаро эксперт Мухаммадхон Солиевнинг айтишича, худди шунақа лойиҳалар 2022-2023 йиллда кўплаб АҚШ ва Европанинг нуфузли олимлари томонидан яратилган ва Шахзод Усмонов мана шу моделни қандай қилиб шиддат билан ривожланётган мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон шароитида амалга тадбиқ этишни кўрсатиб берган. Ўйлайманки яқин йилларда бизларнинг олимларимиз томонидан ҳам худди шундай изланишлар амалга оширилади ва таълимга инвеститиция киритишнинг, ривожлантиришниг иқтисодий концпецияси ишлаб чиқилади.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech