«Turkish Airlines» авиакомпаниясининг Истанбул-Бухоро йўналишида ТК-266 рейсини амалга ошираётган самолёт чанг бўрони туфайли белгиланган аэропортга қўна олмади.
Экипаж Самарқанддаги муқобил аэродромга учишга қарор қилди. Маҳаллий вақт билан соат 15:20 да бортида 62 йўловчи бўлган самолёт Самарқанд аэропортига қўнди.
«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича HY-23 рейсини амалга ошираётган самолёт Навоийдаги муқобил аэродромга йўл олди. Тошкент вақти билан соат 15:25 да бортида 139 нафар йўловчи бўлган самолёт Навоий аэропортига қўнди.