Хитойнинг «Comac» ишлаб чиқарувчисининг ARJ21-700 самолёти маҳаллий вақт билан соат 17:02 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан кутиб олинди, деб хабар беради Uzbekistan Airports.
Аввалроқ «YTO Cargo Airlines» авиакомпанияси Boeing 757 самолётларида Тошкентга юк чартер рейсларини амалга оширган эди.
«YTO Cargo Airlines» Хитойнинг юк ташувчи авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Ханчжоуда жойлашган.