Уйларнинг барча ер тўлалари ва ер ости йўлаклари сув остида қолган. Бир киши ҳаётдан кўз юмди, унинг жасади Валентин-Альсинада, сувдан топилди.
Шаҳардаги автобус бекатлари ва ёнилғи қуйиш шохобчалари ҳам бутунлай сув остида қолган. Ижтимоий тармоқлардан олинган кадрларда маҳаллий аҳолининг йўл бўйлаб сувни кечиб ўтаётганини кўриш мумкин. Мамлакат Миллий об-ҳаво хизмати мамлакат бўйлаб яна 11 вилоятда об-ҳаво хавфининг “тўқ сариқ” ва “сариқ” даражани эълон қилди, деб хабар беради mir24.tv.