Кунлик табиий газ қазиб олиш ҳажми 820 минг куб метрга кўпайди

    Саноат 19 январ 2023 907

    «Қуйи Сургил» конида кунлик 820 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Қуйи Сургил» газконденсат конидаги 26-сонли қудуқда бурғулаш ишларидан сўнг 4323-3873 метр оралиғига фильтр ўрнатилди.

    Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, маҳсулдорлиги кунига 820 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    Маълумот учун: «Қуйи Сургил» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2018 йилда ишга туширилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates