Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси 25 минг евродан иборат бўлди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан маҳаллий ҳокимлик вакиллари кураш спорт турининг гуманизм ғояларига йўғрилгани, унинг саломатликни мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, ўзбек кураши Олимпия ўйинларига кириш учун яхши имкониятларга эга эканини ҳам эътироф этишди.
Мусобақа Болгариянинг Бургас вилоятидаги Руин шаҳарчасида ўтказилишида ҳам рамзий маъно бор. Чунки, туб аҳолиси асосан турклар бўлган бу ҳудудда аҳоли орасида азалдан яккакураш турларига қизиқиш кучли. Жумладан, Болгариянинг биринчи Олимпия чемпиони Никола Станчев ҳам шу заминдан етишиб чиққан.
Кураш бўйича халқаро турнирда 20 га яқин давлатдан 100 га яқин сараланган спортчи иштирок этди.
Ғолиблар 2500 евро, иккинчи ўрин соҳиби 1500 евро, иккита учинчи ўрин эгаси эса 500 евродан пул мукофоти билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир ғолиб ва совриндорлари:
Аёллар
-63 кг
1. Ольга Дрих (Украина),
2. Эвилина Николова (Болгария),
3. Элеонора Соатова (Ўзбекистон),
3. Малика Қаҳҳорова (Ўзбекистон).
+63 кг
1. Елизавета Литвиненко (Украина),
2. Габриэлла Гигова (Болгария),
3. Гуласал Ҳайдарова (Ўзбекистон),
3. Мария Орешкова (Болгария),
Эркаклар
-73 кг
1. Бозидар Темелков (Болгария),
2. Константинос Калатидис (Греция),
3. Антоний Битзамов (Греция),
3. Николай Грахмец (Молдова),
-90 кг
1. Румен Радев (Болгария),
2. Виталий Шерел (Украина),
3. Иван Стафанов (Болгария),
3. Поль Силвиу Балаван (Руминия),
+90 кг
1. Илие Даниэль Натеа (Руминия),
2. Муҳсин Ҳисомиддинов (Ўзбекистон),
3. Хусайн Хусайн (Болгария),
3. Ашим Айлин (Болгария).