Кувайтнинг Ўзбекистондаги Элчиси миссиясини якунлади

    Кувайтнинг Ўзбекистондаги Элчиси Аҳмад Холид Ал-Жиран жаноблари Ўзбекистондаги миссиясини якунлади.

    Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 11 сентябрь куни Қувайтнинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмад Холид Ал-Жиран жаноблари билан хайрлашув учрашувини ўтказилди.

    Маълумот учун, Аҳмад Холид Ал-Жиран 2015 йил декабрь ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига Қувайтнинг мамлакатдаги элчиси сифатидаги ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширганди.

    Ўзбекистон ва Кувайт ришталари ҳар бир йўналишда ўсиш суръатини намоён этмоқда. Биз жаноб Элчига ўз фаолияти давомида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни бойитишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлигимизни билдирамиз. Унга кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates