Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Куба Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Улуғбек Лапасов (қароргоҳи Нью-Йорк шаҳрида) Куба Президенти Мигел Марио Диас-Канель Бермудесга ишонч ёрлиқларини топширди.

    Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган қисқа суҳбатда Президент Мигель Бермудес Куба Ўзбекистон билан дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган муносабатларни қадрлашини таъкидлади.

    Шунингдек, у Куба ҳукуматининг расмий Тошкент билан сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлиги билдирди.

    Учрашув сўнгида Мигель Бермудес Ўзбекистон Президентига ҳурмат ва эзгу тилакларни етказди.

    Элчи Улуғбек Лапасов Гаванага ташрифи давомида Куба миллий қаҳрамони Хосе Марти ҳайкали пойига гул қўйди. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, Парламент, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "БиоКубаФарма" биотехнологиялар ва фармацевтика саноати гуруҳи билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказди.
    Ўзбекистон ва Куба ўртасида дипломатик муносабатлар 2006 йил 13 мартда ўрнатилган. Улуғбек Лапасов эса Ўзбекистоннинг Кубадаги 18 йилдаги биринчи элчисидир.

    Улуғбек Лапасов 42 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, шунингдек, бир қатор хорижий университетлар дастурларини тамомлаган. Ташқи ишлар вазирлиги тизимида стажёр сифатида иш бошлаган, марказий аппаратда ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарда меҳнат фаолиятини олиб борган. 2016 йилдан бери маслаҳатчи, муваққат ишлар вакили, БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили, элчи лавозимларида ишлаган. Француз, инглиз, рус тилларида сўзлаша олади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates