“Кварц”нинг 90 фоиз акциялар пакети сотилди

    Давлат активларини бошқариш агентлиги “Кварц” АЖ устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакетини 265,0 млрд сўмга “Қувасойцемент” АЖга сотиш бўйича келишувга эришилганлигини маълум қилади.

    Бунда харидор томонидан корхонанинг 47,2 млн.евро миқдоридаги кредит мажбуриятини тўлиқ қоплаш инобатга олинган.

    Корхона акция пакетини хусусийлаштириш бўйича ўтказилган халқаро жараён натижалари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

    Бунда “UzAssets инвестиция компанияси” АЖ (UzAssets) томонидан энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида "Deloitte" халқаро консалтинг компанияси хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида жалб этилган ва Dentons халқаро юридик компанияси ҳуқуқий масалаларда кўмаклашган.

    Консультант ва "UzAssets" томонидан хусусийлаштириш жараёни доирасида ҳам маҳаллий, ҳам халқаро даражада кенг кўламли маркетинг ишлари амалга оширилган, жумладан инвестиция тизерлари консультантнинг халқаро тармоғи орқали турли хорижий инвесторларга юборилган.

    Натижада инвесторлардан сотиб олиш бўйича қизиқиш тўғрисидаги 3 та талабгордан аризалар (Express of Interest) келиб тушган. Талабгорлар хусусийлаштириш жараёнида иштирок этишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги ҳамда Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги юзасидан ўрганилган.

    Бундан ташқари, Мажбуриятга эга бўлган таклифларни тайёрлаш доирасида, санкциялар рўйхатига киритилмаганлиги юзасидан танлаб олинган инвесторларга Корхонани ўзлари томонидан комплекс таҳлил ўтказиш, шунингдек Консультант томонидан тайёрланган ҳамда виртуал маълумотлар хонасига жойланган Корхонанинг молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик фаолияти юзасидан таҳлилий ҳисоботлар билан танишиш имконияти берилди.

    Энг яхши мажбуриятга эга бўлган таклиф “Қувасойцемент” АЖ томонидан тақдим этилган ва унинг нарх таклифи Консультант томонидан ҳисобланган Корхонанинг индикатив нархлар параметрлари оралиғида жойлашган ҳамда Корхонанинг баҳоланган қийматидан юқори.

    Таъкидлаш жоизки, 2018-2021 йилларда 47,2 млн. евро миқдоридаги банк кредитлари ҳисобига “Кварц” АЖда йиллик қуввати 22,2 млн. квадрат метр флоат-ойна ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилган. Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этилган кредит маблағлари 2026 йил якунига қадар сўндирилиши белгиланган бўлиб, Харидор ушбу акциялар пакетини сотиб олиш келишуви шартларида Жамиятнинг кредит мажбуриятлари билан қабул қилган.

    Маълумот учун:

    “Қувасойцемент” АЖ юқори сифатли минерал қўшимчали портландцемент, таркибида гипс ва оҳакли бирлаштирувчи аралашмалар, қовурғали асбест цемент листлар, керамик черепицаларни ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. Компания Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси бозорига юқори сифатли қурилиш материалларининг етакчи ва йирик етказиб берувчиларидан бири бўлиб, Компанияда сифат менежменти тизимига қўйиладиган талабларни тартибга солувчи халқаро ISO 9001-2000 стандарти жорий этилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates