КХДР етакчиси мамлакат армияси ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлиши кераклигини айтди

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 9 сентябрь куни республика ташкил этилганининг 76 йиллиги муносабати билан мамлакат қуролли кучлари хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш учун исталган вақтда ядровий имкониятлардан фойдаланишга тайёр туриши кераклигини айтди.

    Корея марказий ахборот агентлиги унинг сўзларидан иқтибос келтирди, деб хабар беради tass.ru.

    КХДР раҳбари хавфсизлик билан боғлиқ вазият Пхеньяндан ҳарбий қудратни ривожлантиришни талаб қилишини таъкидлади. “Аниқ хулоса шуки, КХДРнинг ядровий салоҳияти эҳтиёткорлик билан таъминланиши ва давлатнинг хавфсизлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун исталган вақтда фойдаланишга тайёр бўлиши керак”, деди у.

    Ким Чен Иннинг қўшимча қилишича, унинг мамлакати ҳозирда “ядровий каллаклар сонини геометрик прогрессия тарзида кўпайтириш” сиёсатини олиб бормоқда. Унинг сўзларига кўра, КХДР масъулиятли ядровий давлатдир. Сиёсатчи таъкидлаганидек, ядро қуроли ўзини ҳимоя қилиш учун ишлатилади ва бошқаларга хавф туғдирмайди.

    Унинг сўзларига кўра, Шимолий Кореянинг ядровий қуролларини хавф деб атайдиган кучларнинг ўзлари Пхеньянга нисбатан душманлик кайфиятида, жумладан, ядровий зарба бериш ниятида.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates