11 июнь, чоршанба куни Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР билан чегарада овоз кучайтиргичлар орқали эшиттиришларни тўхтатган эди.
“Бугун, 12 июнь куни Шимолий Кореядан жанубга овоз трансляциялари ҳеч қайси ҳудудда қайд этилмаган”, деди Корея Республикаси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси.
Қайд этилишича, КХДРдан сўнгги трансляция 1 июнь куни кечки пайт бўлиб ўтган.
Жанубий Кореянинг янги Президенти Ли Чжэ Мен сайловолди кампанияси вақтида қўшни давлат билан муносабатларни яхшилаш чораларини кўришга ваъда берган эди. Хусусан, у тарғибот варақалари тарқатишни тўхтатишга ва уларни овоз кучайтиргичлар орқали узатишни тўхтатишга ваъда берди.
Ли Чжэ Мен 4 июнь куни сайловда 49,42 фоиз овоз билан ғалаба қозониб, давлат раҳбари лавозимига киришганди, деб хабар беради rg.ru.









