Лазги, шашмақом, аския ва палов ЮНЕСКО рўйхатига тавсия этилди

    Маданият 9 сентябр 2020 5140

    Ўзбекистон томонидан 1993 йилдан 2020 йилгача ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига 5 та моддий-маданий мерос объекти ва 8 та номоддий маданий мерос номзодномаси киритилган бўлиб, 2030 йилгача 10 дан ортиқ маданий мерос объекти ва 5 дан ортиқ номоддий мерос номзодномаси киритилиши режалаштирилган.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига ҳамда Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш, бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровига маданият вазири О.Назарбековнинг жавоби чуқур таҳлил қилинди.

    Бу ҳақда ЎзАга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати хабар қилди.

    Вазирлик жавобида қайд этилишича, номоддий маданий меросни сақлаш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ масалаларда ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси билан доимий алоқалар олиб борилмоқда.

    Бугунги кунда ЮНЕСКО Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига Ўзбекистон томонидан тавсия этилган 7 та номзоднома киритилган. Шашмақом, Наврўз, Катта ашула, Аския, Палов маданияти ва анъаналари, “Хоразм рақси – Лазги” шулар жумласидан. Шунингдек, ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос муҳофазаси бўйича энг яхши тажрибалар реестрига “Марғилон ҳунармандчилик мактаби: атлас ва адрас тўқиш технологияси” номзодномаси киритилган.

    Жорий йилда Маданият вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ва бошқа ташкилот вакиллари иштирокида Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига “Бахши санъати” номзодномаси тайёрланиб топширилган.

    Ўзбекистон номоддий маданий меросининг янгиланган миллий рўйхати тасдиқланган бўлиб, унга бешта йўналиш бўйича 60 дан зиёд номзоднома киритилган. Шунингдек, ЮНЕСКОнинг зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига – Қўбиз ижрочилиги, ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига бешта – бахши санъати, этноспорт, ёғоч ўймакорлик санъати, халфачилик, ўзбек жанг санъати, шунингдек, ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос муҳофазасига оид энг яхши тажрибалар реестрига тавсия этилиши режалаштирилаётган ишлар рўйхатига Риштон кулолчилик мактаби тавсия этилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи асосида айни пайтда Маданият вазирлиги ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ва Халқаро Марказий Осиё тадқиқотлар институти (МИЦАИ) билан ҳамкорликда Бухоро вилоятида жойлашган Чор Бакр ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Вобкент минораси, Чашмаи Аюб ва Сомонийлар мақбаралари, қадимги Пойкент, Варахша, Вардонзе ва Куртони Ромитан археология мероси объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритиш бўйича номзодлик ҳужжатлари тайёрланмоқда.

    Навоий вилоятидаги Мавлоно Ориф Деггароний мажмуасини номзодлар рўйхатига киритиш бўйича тадқиқот ишлари COVID-19 пандемиясининг таъсири сабабли бироз кечиктирилмоқда.

    Номоддий маданий меросни асраш ва кенг тарғиб этиш мақсадида халқаро ва республика миқёсида кўрик-танлов ва фестиваллар доимий равишда ташкил этилмоқда. 2022 йилдан бошлаб Хива шаҳрида Лазги халқаро рақс фестивали ўтказилиши режалаштирилгани диққатга сазовор.

    Вазирлик жавобида келтирилган рақамлар, таҳлиллар гарчи, парламент аъзоларини қаноатлантирган бўлса-да, ушбу йўналишдаги ишларни янада фаоллаштириш, самарадорлиги юқори бўлишига эришиш зарурлиги таъкидланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates