ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг 43-сессияси 2025 йилда Самарқандда ўтказилади

    Франция пойтахтида ўтаётган ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг 42-сессиясида Ўзбекистоннинг навбатдаги, 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди ва тегишли қарор қабул қилинди.

    «Қирқ йилдан ортиқ вақт давомида илк бор ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг сессияси Париж шаҳридан ташқарида ўтказиладиган бўлди, - деб ёзди давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг telegram каналида. - Франция пойтахтида ўтаётган ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг 42-сессиясида Ўзбекистоннинг навбатдаги, 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди ва тегишли қарор қабул қилинди.

    «Бу дипломатик муваффақият», - дея изоҳлади қабул қилинган қарорни 42-сессия раиси Симона-Мирела Микулеску».

    Эслатиб ўтамиз, 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Бош ассамблеясининг 25-сессияси муваффақиятли бўлиб ўтди. Унда 140 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди. Сессиянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates