UNESCO Бутунжаҳон мероси қўмитасининг сессияси Нью-Деҳлида бўлиб ўтади

    21 июлдан 31 июлгача Нью-Деҳлида бўлиб ўтадиган UNESCO Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 46-сессиясига Ҳиндистон раислик қилади.

    Бу ҳақда Ҳиндистоннинг UNESCOдаги доимий вакили Вишал Шарма маълум қилди.

    “Ҳиндистон тарихда биринчи марта UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси қўмитасига раислик қилади”, деб ёзди у Х (олдинги Twitter) ижтимоий тармоғида. “46-сессиянинг санаси ва ўтказилиш жойи эълон қилинди: 2024 йилнинг 21-31 июль кунлари Нью-Деҳлида”.

    Бутунжаҳон мерос қўмитаси UNESCOнинг 1972 йилги Маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияни амалга ошириш учун масъул бўлган ихтисослашган қўмитасидир. У объектларни Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш ва ундан чиқаришнинг мутлақ ҳуқуқига эга. Шунингдек, Бутунжаҳон мерос фонди маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади ва Конвенция иштирокчи-давлатларининг илтимосига биноан молиявий ёрдам кўрсатади.

    Ҳар йили қўмита мунтазам сессияларда йиғилади ва улар давомида Жаҳон мероси рўйхатига киритиш учун янги номзодлар бўйича қарорлар қабул қилади. Сўнгги учрашув 2023 йилда Ар-Риёдда бўлиб ўтган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates