Аргентина: UNESCO рўйхатига киритилган боғда ёнғин содир бўлди

    Аргентинада жойлашган Лос-Алерсес миллий боғида ёнғин юз берди. Ушбу объект UNESCOнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

    Ёнғин минг гектар майдонни қамраб олди.

    Ёнғин Чубут вилоятининг бир қанча ҳудудларига тарқалди. 250 дан ортиқ бригада аъзолари у билан курашмоқда, қолган 123 нафари кейинроқ сафарбар этилади. Ёнғинни бартараф этиш учун ҳаво кучларидан фойдаланилди. Миллий боғнинг ёнғин, алоқа ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари Марио Карденас ёнғинни ўчириш учун бир неча кун вақт кетишини айтди.

    Ноқулай об-ҳаво шароити, шамол ва ҳавонинг иссиқ экани, бундан ташқари, Футалауфкен кўли водийсида юзага келган тутун ёнғинни ўчиришни қийинлаштирмоқда, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates