«Society» журнали: Ўзбекистондаги маданий мерос объектларининг аксарияти ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган

    Австриянинг оммабоп «Society» журналида «Ўзбекистон бутун дунёдан сайёҳларни чорламоқда» сарлавҳали мақола чоп этилди.

    Унда Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ўзининг кўплаб меъморий обидалари, гўзал табиат манзаралари, муҳташам саройлари, қадимий цивилизацияларга муносиб ҳисса қўшган буюк аждодлари, машҳур ҳунармандчилик устахоналари ва миллий таомлари билан машҳур экани таъкидланган.

    «Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган, – дейилади нашрда. – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хива, Урганч, Термиз, Қорақалпоғистоннинг қадимий обидалари Ўзбекистондаги тарихий-маърифий туризмнинг асоси ҳисобланади».

    Журнал Самарқанд шаҳридаги машҳур Регистон майдони, Хивадаги «Ичан-қалъа», Шаҳрисабздаги Оқсарой мажмуаси, Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаси каби мамлакатнинг энг машҳур тарихий обидалари ва уларнинг қурилиш тарихига оид маълумотларни ҳам муштарийлар эътиборига тақдим қилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Гастрономия Ўзбекистонга саёҳат қилиш учун яна бир сабабдир. Мамлакатга борганингиздан сўнг, сиз ҳар қандай экскурсиядан воз кечишингиз мумкин, лекин ҳеч қачон ўзбек миллий таомларини рад этолмайсиз. Ўзбек ошхонаси ўзининг хилма-хил ва мазали таомлари билан ажралиб туради. Сиз дунёдаги энг мазали палов, тандир кабоб, лағмон ва бошқа ўзбек таомларини татиб кўришни истасангиз, албатта Ўзбекистонга ташриф буюринг», – деб ёзган «Society».

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates