Литва Россия билан чегарада “аждар тишлари”ни ўрнатди

    Литва Россия билан чегарадош Панямуна шаҳрида “аждар тишлари” мудофаа истеҳкомларини жойлаштирди.

    Бу ҳақда Литва Мудофаа вазирлиги Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

    “Бу янада самарали мудофаани таъминлаш учун қилинган эҳтиёт чораси”, дейилади баёнотда.

    Аниқлик киритилишича, Литва ҳудудини Россиянинг Калининград вилоятидаги Советск шаҳри билан боғловчи Қиролича Луиза кўприги олдида истеҳкомлар, жумладан, миналар ва танкга қарши тўсиқлар ўрнатилди.

    Департаментнинг тушунтиришича, кўприк Россия Федерациясининг мулки, шунинг учун Литва фақат унинг олдига тўсиқлар ўрнатиши мумкин.

    Бундан олдин, Литвада, Беларусь билан чегарадан унчалик узоқ бўлмаган жойда, Бундесвер қўшинларининг доимий турар жойи учун ҳарбий база қурилиши бошлангани маълум бўлганди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates