Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 миллиард евро йиғилди

    Парижда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Исроил ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” радикал шиа ҳаракати ўртасидаги жанглар фонида Ливанга фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун 1 миллиард еврога яқин маблағ йиғилди.

    Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барротнинг 24 октябрь, пайшанба куни аниқлик киритишича, 800 миллион евро аҳолига инсонпарварлик ёрдами, 200 миллион евро эса Ливан қуролли кучларини мустаҳкамлашга йўналтирилади.

    Тадбирда 70 га яқин давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Германия 96 миллион евро, Франция эса 100 миллион евро ажратади.

    Париж Байрут билан дўстона муносабатларни сақлаб қолмоқда, хусусан, мазкур мамлакат Ливандаги 1990-йилларда юз берган фуқаролар уруши тугаганидан кейин унинг тикланиши учун ёрдам берган.

    БМТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги босқичда Ливанга фавқулодда ёрдам учун камида 400 миллион евро талаб этилади, дея хабар беради dpa.

    Франция президенти Эммануэль Макрон конференцияда “Бизга Ливанда ўт очишни тўхтатиш зарур”, деди. У мамлакат ва унинг аҳолисини “эркин, суверен Ливан”ни тиклаш учун Париж қўллаб-қувватлашига ишонтирди. Макрон жангларда тинч аҳоли қурбонлари сони ортиб бораётганидан афсусда эканини билдирди.

    Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари 23 октябрь, чоршанба куни кечқурун “Ҳизбуллоҳ” радикал ҳаракати нишонлари жойлашган Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккаларига зарбалар берди, деб хабар беради dw.com.

    Ливан миллий ахборот агентлиги (NNA) Исроилнинг камида 17 та зарбаси ҳақида хабар бериб, уларни можаро бошланганидан бери “энг шафқатсиз” ҳужум деб атади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates