«Lookwe» журналининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони чоп этилди

    Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш доирасида «Lookwe» журналининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони чоп этилди.

    Нашр саҳифаларида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари, мамлакатимизнинг иқтисодий, инвестициявий, туризм ва маданий соҳалардаги имкониятлари, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва бошқа кўплаб мавзуларда инглиз ва хитой тилларидаги мақолалар ўрин олган.

    Журналда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “ШҲТнинг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқ дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласи ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган.

    “Lookwe” журнали Хитой вазирлик ва идоралари, хорижий дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар, йирик фирма ва компаниялар, таҳлилий ва илмий марказлар ўтртасида кенг тарқатилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates