Маданият ва туризм вазирига тегишли экани айтилаётган МЧЖнинг таъсисчиси ўзгартирилди

    Вазирликка келгусида қонунчилик талабларини таъминлаш юзасидан тақдимнома ҳам киритилди.

    Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Маданият ва туризм вазири О.A.Назарбековнинг “Коба санъат мажмуаси” МCҲЖнинг таъсисчиси эканлигига оид хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда.

    Ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги натижа ҳақида маълум қилди. Унда айтилишича, ўрганиш мобайнида ҳақиқатдан ҳам О.Назарбековнинг 2016 йил 16 мартда давлат рўйхатидан ўтказилган “Коба санъат мажмуаси” МCҲЖда 100 фоизлик улуш билан таъсисчи эканлиги аниқланди.

    Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари”да давлат хизматчилари ишдан ташқари вақтда тадбиркорлик ёки ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан (педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари) шуғулланмаслиги белгиланган.

    Шу ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя қилган ҳолда юқоридаги ҳолат бартараф этилиб, “Коба санъат мажмуаси” МCҲЖ таъсисчиси ўзгартирилди.

    Шунингдек, 30 май куни Маданият ва туризм вазирлигига келгусида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонуности ҳужжатларига қатъий риоя қилиниши ҳамда вазирлик фаолиятида очиқлик ва шаффофлик, рақобат ва холислик ҳамда коррупцияга йўл қўймаслик принципларига риоя қилинишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан тақдимнома киритилди.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates